Россияда ишлаш учун чет ел фуқароларини жалб қилиш
Россияда ишлашни истайман
(РФ ҳудудига кириш учун хорижга чиқиш паспорти талаб қилинади)
1
Ўзингиз ҳақингизда
ахборотни сайтга киритиш
ахборотни сайтга киритиш
2
Резюмени тўлдириш учун оператор
3
Видеоконференц-алоқа
форматида суҳбатдан ўтиш
форматида суҳбатдан ўтиш
4
Ижобий натижани кутиш (телефон ёки e-mail орқали)
5
Ўзбекистондаги (Тошкент ш.) КТММ ДБТ ваколатхонасига мурожаат қилиш (манзил)
(манзил)
- Рус тили, РФ тарихи ва қонунчилигини билиш бўйича тестдан ўтиш;
- Дактилоскопия ва РФга киришга сўров текширувидан ўтиш;
- Тиббий кўрикдан ўтиш;
- COVID-19дан вакцинация (опционал, вакцинациядан кейин 2 ҳафта кутиш);
- Патент олишга аризани расмийлаштириш ва ариза рақами билан штрих-код олиш
(батафсил).
6
Бир гуруҳ доирасида РФ ҳудудига келиш
7
РФ ИИВда миграция ҳисобига туриш
батафсил
батафсил
8
Аризани расмийлаштиришни якунлаш учун КММ ДБТга келиш
Манзил ва бориш чизмаси
Манзил ва бориш чизмаси
9
Патент тайёрлиги тўғрисидаги хабар (СМС)ни кутиш
10
Патентни олиш учун КММ ДБТга келиш
Қандай бориш мумкин?
Иш берувчи билан меҳнат шартномасини расмийлаштириш
Тез-Тез Сўраладиган Саволлар
-
Патентни расмийлаштириш (қайта расмийлаштириш) учун мурожаат қилганда COVID-19га тест топшириш зарурми?Йўқ, Патентни расмийлаштириш (қайта расмийлаштириш) учун мурожаат қилганда COVID-19га тест топшириш талаб этилмайди.
-
2022 йилда патент амал қилиш муддатини узайтириш учун ҳар ой қанча тўлаш керак бўлади?2022 йил 1 январдан Москва шаҳри ва Москва вилояти ҳудудида ишлаш учун патент бўйича ЖШДС (НДФЛ) учун ҳар ойлик аванс тўлови 5 900 рублни ташкил қилади.
-
Патент йўқолса нима қилиш керак?Зудлик билан Миграция марказига “П” ҳудудига патент дубликатини олиш учун мурожаат қилиш керак.
-
ИИВ базасида миграция ҳисоби бўлмаганлиги сабабли ИИВ ходимлари патент беришни рад этяптилар. Нима қилиш керак?Келиб жойлашган манзил бўйича Россия ИИВ ББ Миграция масалалари бошқармаси туман бўлимига мурожаат қилиш ва миграция ҳисобига туриш борлигини текшириш зарур. Билиш муҳим: миграция ҳисобига туриш учун воситачиларга мурожаат қилмаслик керак, кўпинча айнан шу ҳолатда ИИВ ахборот тизимида миграция ҳисоби мавжуд бўлмайди, чунки Сизни алдаган бўладилар.
-
Меҳнат патенти учун ЖШДС (НДФЛ) аванс тўлови қандай тўланади? Бутун муддат учун биттадами ёки ойма-ойми?Хорижий фуқаро патентни ўз ихтиёрига кўра узайтириш ҳуқуқига эга: ЖШДС (НДФЛ)ни бир неча (кўпи билан 12) ойга биттада тўлаш ёки 5900 рублдан ойлик тўловларни амалга ошириш мумкин.
-
Хорижий фуқаро регистрация (миграция ҳисоби йиртма талони)ни йўқотса (бузиб қўйса) нима қилиш керак?Россия Федерацияси ҳудудига кириб келган хорижий фуқаро миграция ҳисоби (регистрация) йиртма бланкасини йўқотиб ёки бузиб қўйса, ушбу ҳужжатни тиклаш учун миграция ҳисоби (рўйхатга олган) расмийлаштирилган Россия ИИВ Москва шаҳри ББ Миграция масалалари бошқармаси ҳудудий органига мурожаат қилиши керак. Бунда ёнида хорижий фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак.
-
Юқори малакали мутахассислар (ВКС)ларни қаерда ва қандай жадвал бўйича қабул қиладилар?Россия ИИВ Москва шаҳри ББ бўлинмаси “Миграция маркази” ДБТ биносида, Москва шаҳри, Вороновское поселение, Варшавское шоссе, 64- километр, 1- уй хўжалиги, 47- бино манзилида жойлашган.
ВКС учун кириш алоҳида.
Ушбу бўлинма иш жадвали:
Душ-пай 9:00 дан 17:00 гача
Жума 9:00 дан 16:00 гача
Шанба, якшанба ва байрам кунлари қабул йўқ.
Юқори малакали мутахассислар бўйича барча саволлар юзасидан маълумотлар учун телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +7 (495) 587-07-87.
Марказга қандай бориш мумкин?
Автобусда:
МЦ1 автобуси – “Лесопарковая” метро бекатидан Миграция марказигача
МЦ2 автобуси – “Прокшино” метро бекатидан Миграция марказигача
Адрес
Душанбе, Садриддина Айни, 129
Манзил
Тошкент ш., Яшнобод тумани, Паркенцкая стр., 331-Ишга мархамат Моноцентр биноси
Контактлар
-
+7 (495) 777-77-77Москва шаҳри Ягона маълумот хизмати, кун-у тун ишлайди
-
МоскваМосква ш. Вороновское поселение, Варшавское шоссе, 64- километр, 1- уй, 47- бино
-
с 08:00 до 20:00КТММ иш жадвали: 8:00 дан 20:00 гача, дам олиш ва байрам кунларисиз